ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Эртага, 9 январь соат 13:00 да Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида “Тошкент жамоат транспорти келажаги: нақдсиз тўловлар ва унинг шаҳарга таъсири” мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Спикерлар:
Тошкент шаҳар транспорт ва автомобил транспорти инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Миракбар Икромов;
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот котиби Наврўз Ашурматов;
Ўзбекистондаги йўл ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими ягона оператори (“АТТО” АЖ) ижрочи директори Даврон Шоёқубов.
Тадбирга журналистлар таклиф этилади. +998971907178, @alisherakimbaev, a.akimbaev@sputniknews.com ушбу манзиллар орқали рўйхатдан ўтиш мумкин. Матбуот маркази продюсери Алишер Акимбаев.