ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Бугун Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Адилбек Қосималиев, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон бош вазири Коҳир Расулзода ўртасида уч томонлама учрашув бўлиб ўтади, дея хабар берди Қирғизистон ҳукумати.
“Жорий йилнинг 8 январь куни Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси – Президент администрацияси раҳбари Адилбек Қосималиев Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон Республикаси бош вазири Коҳир Расулзода билан учрашади”, — дейилади хабарда.
Уч томонлама учрашув Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегаралари кесишган жойда бўлиб ўтади.
Учрашувда Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари ўртасида давлат чегаралари масалалари бўйича аввал эришилган келишувлар юзасидан музокаралар бўлиб ўтади.