Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси: табиат ва ҳис-туйғулар мулоқоти

Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси – бу классика билан замонавийлик уйғунлашган санъат дурдонаси.
Sputnik
Галереяда 2000 дан ортиқ рангтасвир ва графика асарлари тўплами мавжуд бўлиб, бу тўплам Ўзбекистон тасвирий санъатининг барча ижодий мактаблари ва йўналишлари хилма-хиллигини акс эттиради. Ҳар бир ташриф буюрувчи ўзбек санъатининг бетакрор дунёсини кашф қилиши мумкин.
"Абстракт санъат – бу нафақат визуал завқланиш, балки шахсий мулоҳазалар майдонидир. Ҳар бир асар инсонни ўзи билан мулоқотга чорлайди", – дейди санъатшунос Саодат Рўзиева.
Замонавий санъат горизонтлари
Ҳозирги вақтда галереянинг экспозицияси ўзбек рассомларининг ғоялар эркинлиги ва маҳоратини акс эттирувчи абстракт санъат асарларини намойиш қилмоқда. Лариса Дабижа, Шарифа Шарафхўжаева, Нуриддин Расулов, Анна Санд, Инна Сандлер, Диёр Разиқов ва Флорида Гамбароваларнинг асарлари табиат ва ранглар бойлигини очиб беради. Ушбу асарлар томошабинни визуал талқинлар оламига чорлайди.
Лариса Дабижа: "Қизил саҳро"
Экспозициянинг марказий асари Лариса Дабижанинг "Қизил саҳро" картинаси бўлиб, у бой палитра ва шакллар динамикаси билан ҳайратга солади. Қизил осмон – олов рамзи, ҳамда юмшоқ кўк чизиқлар – сув тимсоли, бир-бири билан уйғунлашиб, чуқур маъноларни акс эттиради. Бу асарда табиатнинг уйғунлиги ва абадий қарама-қаршилигини ҳис қилиш мумкин.
Нуриддин Расулов: "Саҳар"
"Саҳар" асарида Нуриддин Расулов табиатнинг уйғониш дақиқасини маҳорат билан тасвирлайди. Олтин ва кўкимтир-яшил рангларнинг уйғунлиги енгиллик ва шаффофлик ҳиссини уйғотади. Асар текстураси табиат ҳаракатларини – майсаларнинг енгил тебраниши ва сув тўлқинларини эслатади, томошабинга табиат билан уйғунлик туйғусини тақдим этади.
Анна Санд: "Рефлексия"
Анна Санднинг "Рефлексия" асари орзулар ва мулоҳазалар муҳитини яратади. Юмшоқ қўнғир ва кулранг-сиёҳ ранглар оққора соялар билан уйғунлашиб, шафақ осмонини эслатади. Динамик мазоклар композицияга чуқурлик ва рамзийлик бағишлайди, уни умид ҳисси билан тўлдиради.
Ҳис-туйғулар оламига саёҳат
Галереянинг бугунги кундаги экспозициясидаги ҳар бир асар абстракт санъатнинг янги ўлчамини очади. Асарлар жумбоқли, бу ерда тайёр жавоблар йўқ, уларни ҳар бир томошабин ўзича талқин қилади ва ўзига саволлар билан мурожаат қилади.
Сизларни замонавий ўзбек санъатининг ўзига хослиги – нур, ранг ва маънолар мулоқоти билан танишиш учун галереяга ташриф буюришга таклиф этамиз.
1 / 18

Нуриддин Расулов "Тонг". 2013 йил, мато, мойбўёқ

2 / 18

Саламат Бабажанов "Беном" 2021 йил, мато, мойбўёқ

3 / 18

Флорида Гамбарова "Чошгоҳдаги жазирама". 2014 йил, мато, мойбўёқ

4 / 18

Бобур Муҳаммадов "Эҳтирос" 2007 йил, мато, мойбўёқ

5 / 18

Диёр Разиқов "Композиция". 2013 йил, мато, мойбўёқ

6 / 18

Ғофур Қодиров "Aвтопортрет. Чеҳра" 1989 йил, мато, мойбўёқ

7 / 18

Aнна Санд "Рефлекция". 2011йил, мато, мойбўёқ

8 / 18

Ли Елена "Қизил лабиринт" 1990 йил, мато, мойбўёқ

9 / 18

Нодир Имомов "Жанг" 1999 йил, мато, мойбоёқ

10 / 18

Камбина Елена "Сеҳргарлар" диптих. 1996 йил, мато, мойбўёқ

11 / 18

Вячеслав Усеинов "Имо-ишоралар мувозанати" 1996 йил, мато, мойбўёқ

12 / 18

Музаффар Aбдуллаев "Файласуф" 1994 йил, мато, мойбўёқ

13 / 18

Нуриддин Расулов "Мовий водийнинг акс-садоси". 2013 йил, мато, мойбўёқ

14 / 18

Бобур Муҳаммадов "Элф" 1998 йил

15 / 18

Шарифа Шарафхўжаева "Қутб". 2013 йил

16 / 18

Ли Елена "Ўзаро тушуниш" 1999 йил

17 / 18

Флорида Гамбарова "Тантанали" 2006 йил, мато, мойбўёқ

18 / 18

Лариса Дабижа "Қизил чўл". 2015 йил, мато, мойбўёқ