ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Ўзбекистон вакили ШҲТ бош котибининг ўринбосари этиб тайинланди, деб ёзмоқда "Дунё" АА.
“1 январь куни Ўзбекистон вакили Ботир Турсунов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби ўринбосари вазифасини бажаришга киришди”, — дейилади хабарда.
Представитель Узбекистана назначен заместителем генерального секретаря ШОС
© ИА "Дунё"
Дипломат 50 ёшда. Тошкент давлат шарқшунослик институти (ҳозирги Тошкент давлат шарқшунослик университети) ва Ўзбекистон Фанлар академияси И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институтини тамомлаган.
2005 йилдан ТИВ тизимида, марказий аппарат ва Пекиндаги элчихонада турли лавозимларда ишлаган. Шунингдек, президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори, Марказий Осиё халқаро институти директори ўринбосари лавозимларида ишлаб келган.
2023 йилдан Ўзбекистоннинг ХХРдаги элчихонаси маслаҳатчи-вакили, ШҲТ котибияти ҳузуридаги доимий вакил. Фалсафа фанлари номзоди, 25 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Рус, инглиз ва хитой тилларини мукаммал билади.