ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Америка Давлат котиби Энтони Блинкен New York Times газетасига берган интервьюсида Вашингтон Киевни махсус ҳарбий операция бошланишидан анча олдин қуроллантиришни бошлаганини тан олди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Биз рус... (операция - таҳр.) бошланишидан анча олдин, сентябрь ойидан (2021 йил - таҳр.) ва кейин яна декабрь ойидан бошлаб, билдирмасдан Украинани керак бўлган ҳамма нарсага эга эканлигига ишонч ҳосил қилишучун - Stinger (зенит комплекслари), Javelin (танкка қарши ракеталар ) каби катта миқдордаги қурол-яроғ билан таъминлашга ҳаракат қилдик”, — деди Блинкен.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг бу борадаги сўзларига жавоб берара экан, “шунинг учун Махсус ҳарбий операциянинг вазифаларидан бири Украинани демилитаризация қилишдир” деб айтди.
“Россия бу ҳақда узоқ йиллардан бери гапириб келади. Ва штатлар ва Британия томонидан Украинага қурол-яроғ киритилиши ва Россия чегараларини бузган ҳолда Қора денгизда НАТОнинг чексиз машқлари ва Ғарб мамлакатлари ҳарбий самолётларининг мамлакатимиз ҳаво ҳудудида фуқаролик самолётлари билан хавфли яқинлашиши ҳақида ҳам”, — деди Захарова.
"Аслида, шунинг учун ҳам Махсус ҳарбий операциянинг вазифаларидан бири Украинани демилитаризация қилиш ва мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлашдир", - дея қўшимча қилди у.