Сайёранинг энг кекса одами вафот этди

Томико Итоока 1908 йил 23 майда Осака шаҳрида туғилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Ернинг энг кекса одами ҳисобланган япониялик Томико Итоока 116 ёшида вафот этди, деб хабар берди NHK телеканали.
У 29 декабрь куни Хёго префектурасининг Асия шаҳридаги қариялар уйида вафот этди. Дафн маросими 4 январь куни бўлиб ўтди.
Томико Итоока 1908 йил 23 майда Осака шаҳрида туғилган. У уч опа-сингилнинг каттаси эди. Тахминан 30 йил олдин у Асия шаҳрига кўчиб ўтган.
Сайёранинг энг кекса одами унвони унга ўтган йилнинг август ойида - Испанияда 117 ёшда бўлган Мария Браньяс Морера вафот этганидан кейин берилган. Бунгача Томико Итоока Япониянинг энг кекса аёли ҳисобланган.