"Тафаккур ва Тасвир" кўргазмасидан фоторепортаж

Ўктам Саидовнинг “Тафаккур ва Тасвир” номли шахсий кўргазмаси рассомнинг миллий маданият, урф-одатлар ва эстетик анъаналарни замонавий контекстда акс эттирувчи ўзига хос асарлари намойишидир.
Sputnik
1 / 14

Кўргазмага ташриф

2 / 14

"Отдан тушса ҳам, эгардан тушмайди". Мақол туркумидан. 2023 йил. (Мато, мойбўёқ)

3 / 14

"Аёл"(диптих). 2016 йил. (Мато, мойбўёқ)

4 / 14

"Кўхна Ургенч" 2020 йил. (Мато, акрил)

5 / 14

"Пашшадан фил ясама". Мақол туркумидан. 2023 йил. (Мато, мойбўёқ)

6 / 14

Кўргазма афишаси

7 / 14

"Аёл"(диптих). 2016 йил. (Мато, мойбўёқ)

8 / 14

"Ҳикмат". 2005 йил. (Мато, мойбўёқ)

9 / 14

"Санама". 2024 йил. (Мато, мойбўёқ)

10 / 14

Кўргазма меҳмони

11 / 14

"Дўппилар". 2024 йил. (Мато, акрил)

12 / 14

"Учрашув". 2024 йил. (Мато, мойбўёқ)

13 / 14

"Ошиқлар". 2023 йил. (Мато, мойбўёқ)

14 / 14

Камолиддин Беҳзод номидаги шарқ миниатюра санъати музейи

Камолиддин Беҳзод номидаги шарқ миниатюра санъати музейида рассом Ўктам Саидовнинг “Тафаккур ва Тасвир” номли шахсий кўргазмаси ташкил этилди.
Ўктам Саидов 1980 йилда Урганч шаҳрида ҳунармандлар оиласида туғилган. У болалигиданоқ табиатга бўлган муҳаббати туфайли санъатга қизиқиб, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида таҳсил олган. Ҳозирда у ушбу институтнинг "Ҳайкалтарошлик" кафедрасида чизмалари ва билимларини талаба ёшлар билан баҳам кўрмоқда.
Саидов 2003 йилдан буён халқаро ва республика кўргазмаларда фаол қатнашиб келмоқда. Унинг “Тафаккур ва Тасвир” кўргазмаси муаллифнинг учинчи шахсий кўргазмаси ҳисобланади. Асарларида миллий қадриятлар, урф-одатлар ва маданий рамзлар замонавий ғоялар билан уйғун тарзда талқин этилади.
Кўргазмада “Санама” (2024) асари алоҳида ўрин тутади. Унда Хоразмнинг анъанавий “Келин салом” маросими, чучвара пишириш жараёни ва яқинлик рамзлари кўрсатилган. Шунингдек, “Мақол” туркуми (2023) рассомнинг ўзига хос эстетикасини яққол намоён этади.
Ўктам Саидов ижоди инсоний камолот, руҳий изланишлар ва фалсафий мулоҳазаларга бой. “Илтижо” (2024) каби асарларда инсоннинг ички олами рамзий деталлар орқали тасвирланади. “Ошиқлар” (2023) ва “Муборак кун” (2010) каби ишларида эса илоҳий муҳаббат ва ижтимоий анъаналарнинг таъсири сезилади.
Рассомнинг ижоди чуқур фикрлар ва ҳаяжонларни ўзида мужассам этган бўлиб, унинг ҳар бир асари томошабинни фалсафий мулоҳазаларга чорлайди. У рамзлар ва атрибутлар орқали томошабин билан мулоқот ўрнатиб, миллий ва маданий қадриятларга янгича қараш тақдим этади.