Ситораи Моҳи Хоса: юлдузлар ва ой қасри

Ситораи Моҳи Хоса қасрида шарқона нафислик ва европача нафосат уйғунлашади.
Sputnik
Ситораи Моҳи Хоса қасри "Юлдузлар ва ойга хос сарой" деган маънони англатади, Бухоро амирларининг қароргоҳи сифатида хизмат қилган. XIX аср охири — XX аср бошларида қурилган ва бугунги кунда амалий безак санъати музейи сифатида ишлаб келмоқда.
Комплекс иккига бўлинади: қадимий қисми (XVIII аср, шарқона услубда) ва янги қисми (XX аср бошлари, европача услубда). Янги қаср Мир Саид Алимхон даврида барпо этилган бўлиб, шарқона безаклар билан безатилган ва эркаклар ҳамда аёллар учун алоҳида ҳудудларга бўлинган.
XVIII асрга бориб тақалувчи қаср тарихи ўтган замонлар мафтункорлигини сақлаб қолган: шарқона анъанавий услубда қурилган қадимги комплекс янги, европача загород резиденцияларини эслатувчи бино билан ёнма-ён жойлашган. Бугунги кунда бу ерда амалий безак санъати музейи фаолият юритади, унинг ҳудуди бўйлаб саёҳат қилсангиз, ўтмишга бўлган ҳақиқий сафарни ҳис қиласиз.
Қурилишда Бухоронинг энг моҳир меъморлари ва рус архитекторлари иштирок этган, бу эса қасрни Россия ва Европанинг қишлоқ уйларини эслатувчи мажмуага айлантирган. Кириш қисми қизил-бордо оҳанглардаги эшиклар билан безатилган, бу эса Марказий Осиё учун ноодатийдир.
Мажмуанинг марказий ҳовлиси фаввора билан жиҳозланган бўлиб, ёқимли микроиқлим яратади. Фасад релефли орнаментлар, вазали балюстрадалар ва кўк рангдаги айвон билан безатилган. Айвон устунлар билан қўллаб-қувватланган, тантанали кириш қисмида эса шер ҳайкаллари ўрнатилган.
1 / 18

Ситораи Моҳи Хоса саройининг асосий кириш қисми

2 / 18

Ситораи Моҳи Хоса саройининг томида товус – ("Юлдузлар ва ойга хос сарой")

3 / 18

Уста Ширин Муродов раҳнамолигида барпо этилган машҳур “Оқ зал” ўймакорлиги, расм ва ойналар билан безатиб, шарқона эртак муҳитини яратади

4 / 18

Бухоро яқинидаги Ситораи Моҳи Хоса саройидаги товуслар

5 / 18

Айвон устунлари фируза ранг билан безатилган

6 / 18

Амалий санъат музейида Бухоро тарихи ва маданияти билан яқиндан танишишингиз мумкин

7 / 18

Амалий санъат музейи экспонатлари

8 / 18

Шарқ ва Ғарбнинг уйғунлиги ҳамма нарсада намоён бўлади - қандиллар бундан истисно эмас

9 / 18

Бешик қуббалари. Кумуш, тилло суви. Бухоро. XX аср бошлари

10 / 18

Сарой амирликдаги электр энергиясига эга бўлган биринчи бино бўлиб, 50 ваттли генератор билан қувватланган эди

11 / 18

Геометрик нақшлар ва рангли ойналар билан безатилган ёзги чойхона гул нақшли бошқа хоналар орасида ажралиб туради

12 / 18

1927 йилда мажмуа ҳудудида музей очилган бўлиб, у ҳозир ҳам фаолият кўрсатмоқда. Бу ерда “Ёзги саройнинг ички кўриниши” (бош бино), “19-аср охири – 20-аср бошларидаги бухоролик кийим-кечак” (саккиз бурчакли айвон), “Бухоро вилоятининг бадиий каштачилиги ва уй-рўзғор буюмлари” кўргазмалари намойиш этилмоқда. 19-аср охири - 20-аср бошлари”, Бухоро шаҳар аҳолисининг ички уй-жойларининг этнографик кўргазмаси

13 / 18

Музей эскпозициясида Бухоро амири давридаги аёллар либоси

14 / 18

Бухоро амири давридаги аёллар тақинчоқлари

15 / 18

Сарой қурилишида нафақат Бухоронинг энг яхши меъморлари, балки рус меъморлари ҳам иштирок этган. Шунинг учун саройнинг ташқи кўриниши ва унинг ички кўриниши Россия ва Европадаги қишлоқ уйларини жуда эслатади

16 / 18

Шарқ миниатюра расcоми

17 / 18

Шарқ миниатюра расмлари Шарқда пайдо бўлган тасвирий санъат тури бўлиб, ўзининг нафис деталлари ва жонли ранглари билан машҳур

18 / 18

Ўтган асрда Бухоро худуди сезиларли даражада катталашди ва бугунги кунда Ситораи Моҳи Хоса саройи шаҳар четидан атиги 4 километр узоқликда жойлашган