Декабрда энг қиммат ва энг арзон палов қайси ҳудудларда сотилди?

Декабрь ойида энг қиммат палов Тошкент шаҳрида, энг арзони эса Наманган вилоятида сотилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. 2024 йил декабрь ойида энг қиммат палов Тошкент шаҳрида, энг арзони эса Наманган вилоятида сотилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Статистика агентлиги ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархларини ўрганди.
Палов энг қиммат сотилган уч ҳудуд: Тошкент шаҳри (35 700 сўм), Бухоро вилояти (33 700 сўм) ва Андижон вилояти (31 200 сўм).
Палов энг арзон нархда сотилган уч ҳудуд: Сирдарё вилояти (25 700 сўм), Қорақалпоғистон республикаси (25 700 сўм) ва Наманган вилояти (22 200 сўм).
Қолган ҳудудларда 1 порция ошнинг ўртача нархи:
Хоразм вилояти – 30 900 сўм;
Қашқадарё вилояти – 30 700 сўм;
Самарқанд вилояти – 30 500 сўм;
Жиззах вилояти –28 800 сўм;
Сурхондарё вилояти – 28 600 сўм;
Тошкент вилояти – 27 300 сўм;
Навоий вилояти – 26 800 сўм;
Фарғона вилояти – 26 600 сўм.
Палов индекси: энг арзон ва қиммат ош қаерда?