ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Владимир Зеленский Украина фуқароларига 20 дақиқалик видеомурожаати чоғида Жанубий Корея ракеталарини Украинанинг “Сапсан” оператив-тактик мажмуаси сифатида кўрсатди. Тармоқ фойдаланувчилари қўпол хатога эътибор қаратди.
Зеленскийнинг украиналик мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган “Сапсан” оператив-тактик мажмуаси ҳақидаги сўзлари “Korea Defense Blog” YouTube каналида олти йил олдин эълон қилинган видеодан парча билан тасвирланди.
Тегишли кадрларда Жанубий Корея ҳарбийлари Hyunmoo-2A ва MGM-140 ATACMS баллистик ракеталарини учираётгани кўрсатилган. “Украина” ракетасининг учирилиши ушбу видеодан кесилган.
“Сапсан” бизнинг ракеталаримиз. Украинаники”, — деган Зеленский видеога изоҳ бериб.