Тошкентнинг асосий дурдоналаридан бири унинг атрофи, айниқса, Ғарбий Тян-Шаньнинг ҳайратомуз тоғлари ҳисобланади. Шаҳардан автомобильда атиги бир соат йўл боссангиз, сиз афсонавий Чимён тоғларида бўласиз.
Бу жойлар ўзининг гўзаллиги билан ҳайратлантиради: чексиз мусаффо осмон, кристаллдай тоза ҳаво, табиатнинг ранг-баранг гулшани ва шаҳар ҳаётида кам учрайдиган хотиржам сукунат. Бу ерда ҳар бир киши хотиржамлик топади ва эркинликни ҳис қилади.
Ўзбекистон тоғларида дам олиш – бу ҳақиқий қайта тикланиш, табиатнинг мусаффолигидан баҳраманд бўлиш ва унинг улуғворлигидан завқ олиш имкониятидир. Сизнинг сайёҳатингиз унутилмас бўлиб, фақат ёқимли ҳиссиётларни ҳадя қилсин!
Ғарбий Тянь-Шань Ўрта Осиё Тянь-Шань тоғ тизимининг таркибий қисми бўлиб, дунёдаги еттита йирик тоғ тизмаларидан бири ҳисобланади. Унинг турли ҳудудларида баландлик 700 метрдан 4 503 метргача ўзгаради. Бу минтақа биохилма-хиллик ва турли ландшафтларнинг катта бойлиги билан ажралиб туради.
Ғарбий Тянь-Шань минтақаси ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.