Аммо биз учун одатий бўлиб қолган байрам қиёфаси СССРда фақат 1935 йилда шакллана бошлаган ва шундан бери, ҳатто Улуғ Ватан уруши даврида ҳам Иттифоқнинг бутун ҳудудида нишонланган.
Дети у витрины магазина в канун Нового года
© Sputnik / Борис Кавашкин
1941 йилда радиода халққа илк Янги йил табриги янгради, уни СССР Олий Совети Президиуми раиси Михаил Калинин ўқиб эшиттирган эди. Кейинчалик, давлат раҳбари томонидан ҳар йиллик табрик анъанасини КПСС Бош котиби Леонид Брежнев жорий қилган бўлиб, у 1970 йил 31 декабрда илк бор фуқароларга телевидение орқали мурожаат қилган.
Совет квартираларида байрам шукуҳи
Новый год в семье инженера
© Sputnik / Борис Кавашкин
Ҳар бир оила ўз уйида умумий тозалаш ишларини ўтказарди. Шундан сўнг, ойналарга қоғоздан ясалган қор парчалари илинган, деворларга турли рангли қоғоз гирляндалар осилган, пахта эса қор вазифасини бажарарди.
Семья во время встречи Нового года.
© Sputnik / Дмитрий Коробейников
Алоҳида эътибор арчага берилган. У турли ўйинчоқлар билан безатилган, ва ўйинчоқлар йиллар давомида ўзгариб борган. Масалан, уруш даврида байрам арчаси Қизил Армия жангчилари, танклар ва самолётлар шаклидаги фигуралар билан безатилган. "Восток-1" муваффақиятли учирилгандан сўнг, космонавтлар ва ракета шаклидаги ўйинчоқлар пайдо бўлган. Кейинчалик шохларни шишадан ясалган уйлар ва арча шишкалари билан безашган. Арча остида совға қутилари ва Қорбобо ҳамда Қорқиз фигуралари бўлиши шарт эди, арчанинг юқори қисмида эса порлаб турган юлдуз ўрнатиларди.
Байрам столида нималар бор эди
Москва, 1971 год
© РИА Новости / Борис Кавашкин
Худди ҳозиргидек, Иттифоқ аҳолиси дастурхонни турли хил таомлар билан тўлдиришга ҳаракат қилишган. Улар байрамга олдиндан ва пухта тайёргарлик кўришган. Байрам учун асосий таом-маҳсулотлар янги узилган мандаринлар, оливье салати, селёдка "под шубой", қуйма балиқ, пишлоқ ва колбаса, қишга мўлжаллаб тайёрланган тузламалар эди.
Праздничный стол в СССР
© Sputnik / Владимир Первенцев
Столда асосий таом пиширилган товуқ ёки буженина эди, десерт сифатида эса уйда тайёрланган торт таклиф этиларди. Албатта, байрам совет шампанисиз ўтмас эди, уни узун шишали бокалларга қуйишарди.
Уйдан ташқаридаги байрам
Новогодняя елка в Государственном Кремлевском дворце
© Sputnik / Александр Поляков
Кўчалар ёруғ гирляндалар ва плакатлар билан безатилган, арча бозорлари, байрам ярмаркалари ва бепул муз майдонлари очилган. Шаҳарларнинг марказий майдонларида катта арчалар ўрнатилиб, улар халқ учун томоша ва учрашув жойига айланган. Радиода махсус табрик соатлари ташкил қилинар, истаган одам ўз яқинларига қутлов йўллаш имконига эга бўларди.
Новогодняя елка в Кремлевском дворце съездов
© Sputnik / Владимир Вяткин
Боғча ва мактабларда байрамона эртаклар ташкил этилди. Қуёнча-болачалар ва қор қизчалар арчани ёққан, атрофида айланишган, сўнгра биргаликда хор бўлиб Қорбобо ва Қорқизни чақиришган. Болалар қиш меҳмонига шеърлар ўқиб берган, қўшиқлар айтишган ёки рақс тушган. Самимий чиқишлари учун совғалар олишган.
Совет давридаги Янги йил табрикларининг муҳим қисми байрамга мос суратлар тасвирланган откриткалар эди. Уларда тилаклар ёзилиб, маркалар ёпиштирилар ва почта орқали дўстларга юбориларди. Ҳатто, бугунги кунга қадар шундай откриткалар коллекцияси сақланиб қолган альбомларга эга одамлар бор.
Эски йилнинг сўнгги дақиқалари
За праздничным новогодним столом, 1971 год
© Sputnik / Boris Kavashkin
Ҳар бир оила байрам дастурхони атрофига йиғилар, ўтган йил билан хайрлашиб, янги йилга бўлган умидларини бўлишарди. Яхши ва ёмон хотиралар эслаб ўтилар, биринчи тостлар кўтарилар ва давлат раҳбарининг чиқишини кутишарди. Мана, қўнғироқлар жарангламоқда, барча ўрнидан туриб, кутилган онни шампан шишаси қопқоғи учиши бўлади. Бокаллар уриштирилиши, ва "Янги йил билан!" деган табриклар уй бўйлаб янграйди. Дераза олдига югуриб, осмонни ёритаётган мушакбозликларга қараш вақти келди. Энг масъулиятли дақиқа ортда қолди.
Ярим тундан сўнг ўйин-кулги вақти келди: одамлар ўша машҳур "Голубой огонёк" да артистлар чиқишларини томоша қилишади, бир-бирлариникига меҳмонга боришади. СССРда Янги йил шу – илиқ, оилавий байрам, умид ва қувончга тўла тарзда кутиб олинган