Россия Приморск ўлкасида Тошкент технопаркининг филиалини очишни таклиф қилди

Ўзбекистон Бош консуллиги вакиллари Россия вилояти губернатори ўринбосари ва Халқаро ҳамкорлик агентлиги раҳбари билан учрашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Приморск ўлкасида Тошкент технопаркининг филиалини ташкил этиш режалаштирмоқда, деб хабар берди “Дунё” АА.
Бу таклиф Ўзбекистон Бош консуллиги вакилларининг Россия вилояти губернатори ўринбосари Николай Стецко ва Халқаро ҳамкорлик агентлиги раҳбари Алексей Старичков билан учрашувида билдирилди.
Учрашувда Ўзбекистон ҳудудлари ва Приморск ўлкаси ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий, ижтимоий ва туризм соҳаларидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Россия томони "Приморский" улгуржи тарқатиш марказида Ўзбекистон маҳсулотларини вақтинча сақлаш учун бинолар ажратилишини маълум қилди.
“Губернатор ўринбосари Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи “ТЕЧНОПАРК” МЧЖ билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга ҳам катта қизиқиш билдирди ва унинг Приморск ўлкасида махсус филиалини ташкил этиш таклифини билдирди”, — дейилади хабарда.
Томонлар Ўзбекистонда етиштирилган маҳсулотларни Россия Федерациясига тўғридан-тўғри экспорт қилиш масалаларини ҳам муҳокама қилишди.
Россия ва Ўзбекистон Тошкент вилоятида янги технопарк қурмоқда