“Яъни, комиссия ҳисоботида бир мамлакатда қиймати 11 миллиард долларлик энергетика объектларини барпо этиш режалаштирилаётгани қайд этилган. Интернетдаги оддий изланиш шуни кўрсатдики, бу каби режаларга доир бир неча ой олдин меморандум имзоланган. Бироқ, инвестициялар соҳасидаги барча мутахассислар бундай улкан лойиҳаларни амалга ошириш учун кўп йиллар кераклигини жуда яхши билишади. Ҳисоботларни тўғри шакллантиришда режалар билан ҳақиқий киритилган инвестицияларни фарқлаш жуда муҳим. Уларни фарқламасдан кенг жамоатчиликка тарқатиш эса ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган маълумотлрани тарқалишига олиб келади. Шунинг учун ҳам ОАВ ва блогерлар жамоаси ҳисоботда келтирилган ноўрин маълумотларни тарқатишни бошлаганини кўриб, инвестицияларни ҳисобини юритаётган масъул сифатида ажабланиб қолдим”, — деб ёзади у.
“Бизнинг вазирлигимиз ОАВларга доим очиқ. Шунингдек, журналистлар ҳаққоний маълумот ва шарҳлар олиш учун айнан ваколатли органларга мурожаат қилишларини истардим”, — дея хулоса қилди у.