Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина бўйича музокаралар учун эҳтимолий майдонлар кўп – Песков

Аввалроқ Словакия мамлакат Украина можароси бўйича майдон бўлиши мумкинлигини маълум қилганди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Ҳар қандай бетараф мамлакат Украина можароси бўйича майдон бўлиши мумкин. Словакия ягона номзод эмас. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Йўқ, бу (Словакия – таҳр.) ягона таклиф эмас. Гап бетараф позицияни эгаллаган ва ҳам Киев билан, ҳам Москва билан тенг мулоқот қилаётган мамлакатлар ҳақида бўлиши мумкин”, - деди Кремль вакили.
Россия президенти Владимир Путин аввалроқ журналистларга Словакия бош вазири Роберт Фицо учрашув давомида Украинадаги можарони ҳал қилиш борасида гапирганини маълум қилганди. Россия раҳбари Россия Словакия Украина бўйича музокаралар майдони бўлишига қарши эмаслигини таъкидлаган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия ҳеч қачон Украина билан музокаралардан бош тортмаган — Лавров