Россия ТРХ: АҚШ ва Британия Суриядаги Россия базаларига террорчилик ҳужумини уюштирмоқчи

АҚШ ва Британия ўзининг бу мақсадларини амалга ошириш учун жангари ва террорчилардан фойдаланмоқчи.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Вашингтон ва Лондон Россиянинг Суриядаги базаларига қарши теракт уюштиришга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи разведка хизмати маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.
“АҚШ ва Буюк Британия махсус хизматлари Россиянинг Суриядаги базаларига террорчилик ҳужумларини уюштиришга тайёргарлик кўрмоқда”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, бунинг учун ИШИД* дала қўмондонлари зарба берувчи учувчисиз учар қурилмаларни олган.
Сурияда Россияга тегишли иккита ҳарбий объект бор – Тартус шаҳридаги Россия Ҳарбий-денгиз флотини материал-техник таъминлаш пункти ва Латакиядаги Хмеймим авиабазаси.
Асад музокаралар натижасида президентлик лавозимини тарк этишга қарор қилди — Россия ТИВ