Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Ғалаба тайёргарликни талаб қилади — видео

Биз ҳужумни аввал полигонда машқ қилдик, кейин эса осонликча душман позицияларини эгаллаб олдик — офицер.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Ғалаба қозониш учун одамлар ҳам техника ҳам яхши тайёрланган бўлиши керак, дейди Харьков йўналишида жанг қилаётган гуруҳ раҳбари.
"Биз жанговар топшириқни олганимиздан сўнг дастлаб шахсий таркиб билан уни қандай амалга оширишни полигонда машқ қилдик. Кейин бўлажак ҳужум ҳудудида разведка ўтказдик. Шундан сўнг радиоэлектрон кураш воситалари билан душманнинг радиочастоталарни тўсиб қўйдик. Кейин эса махсус техникада 2-3 кишилик гуруҳлардан иборат десант ташладик ва тез орада белгиланган позицияларни эгаллаб олдик.

Ғалабанинг сири оддий — у яхши тайёргарликни талаб қилади. Одамлар ҳам техника ҳам яхши тайёрланган бўлиши керак", - деб ҳикоя қилди чақирув белгиси "Қувноқ" бўлган офицер.

Украина ўзининг энг кучли бўлинмаларини Курск йўналишига ташлаганидан сўнг Россия Қуролли кучлари сўнгги ойлар давомида ДХР ва ЛХР ҳудудини тезкорлик билан озод қилмоқда. Владимир Путин "кунига бир неча ўнлаб квадрат километрлар" озод қилинаётгани ҳақида маълум қилган эди. Курск вилоятида қолган Украина аскарлари қаттиқ исканжага олинган. Улар таъминотдан деярли узилган ва ҳар куни кўплаб йўқотишларга дуч келмоқда.