TOШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Тошкент метроси Янги йил байрами муносабати билан одатдагидан 2 соат кўпроқ ишлайди. Бу ҳақда пойтахт метрополитени хабар берди.
“Toshkent metropoliteni” байрам муносабати билан поездлар қатнови ҳамда метронинг ишлаш вақти тартибини эълон қилди.
“Тошкент метрополитени илк маротаба 31 декабрь тонгги 05:00 дан 1 январь соат тунги соат 02:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади”, — дейилади хабарда
Шу куни метро бекатлари иш вақти одатдагидан 2 соатга узайтирилади.
Шунингдек, қўшимча дам олиш кунларида метро поездларининг ҳаракат жадвали юзасидан режавий ишлар амалга оширилмоқда. Айтилишича, бу ҳақда батафсил маълумот тақдим этилади.