Ўйинда иштирок этганлар ва мухлислар ўйинни юқори баҳолашди. KHL президенти Алексей Морозовнинг фикрига кўра, Тошкентдаги ўйин юқори даражада ўтди.
“Динамо ва Спартак ажойиб ўйин кўрсатиб, мухлисларни қувонтирди. "KHL World Games" тарихидаги энг катта мухлислар сони билан тарихий натижага эришдик. Бу каби учрашувлар хоккейнинг ривожига катта ҳисса қўшади", — деди у.
Ўйин нафақат жозибадор голлари, балки ёш хоккейчилар учун маҳорат дарслари ва мухлисларга улашилган совғалар билан эсда қолди. Тошкентдаги бу ўйин KHL мусобақаларининг келгуси мавсумларда ҳам Ўзбекистонда ўтказилишига йўл очиши мумкин.
Хоккей байрами — Sputnik Ўзбекистон фототасмасида.