Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия қўшинлари Украина аэродромлари ва омборларига зарба берди

Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан 14 та самолёт типидаги дрон уриб туширилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Украина армиясининг аэродромлари ва омборларига зарба берди, дея маълум қилди мамлакат Мудофаа вазирлиги.
Россия қўшинлари 24 соат ичида Украина ҳарбий аэродромлари инфратузилмасига зарар етказди ва дронларни сақлаш омборларига ҳужум қилди.

“Тезкор-тактик авиация, учувчисиз ҳаво воситаларига ҳужум қилиш, ракета кучлари ва Россия Федерацияси Қуролли кучлари қўшинлари гуруҳларининг артиллерияси ҳарбий аэродромлар ва учувчисиз учиш аппаратларини сақлаш омборлари инфратузилмаси, шунингдек, 143 та ҳудудда душманнинг ишчи кучи ва ҳарбий техникаси жамланмасига зарар етказди”, — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан 14 та самолёт типидаги дрон уриб туширилди.