Қозоғистонда Марказий Осиёдаги самолётларни таъмирловчи маказ очилади

Марказ фуқаролик ва ҳарбий ҳаво кемаларига хизмат кўрсатади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Ақтауда Россия ва Марказий Осиё давлатларининг самолётлари таъмирланади. Бу ҳақда Қозоғистон транспорт вазири парламентда бўлиб ўтган Ҳукумат соати йиғилишида маълум қилди.
Қайд этилишича, Ақтау аэропорти ҳудудида самолётларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш маркази ва ўқув марказлари пайдо бўлади.
Марказ фуқаролик ва ҳарбий ҳаво кемаларига хизмат кўрсатади. Жумладан, фуқаро авиациясининг 411 та йўловчи самолёти: Қозоғистон, Россия, Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон.
Бунинг натижасида аэропортнинг юк ташиш қуввати йилига 200 минг тоннагача ошиши, йиллик айланмаси эса 520 миллиард тенгени ($988 млн) ташкил этиши маълум қилинди.