Қозоғистонда “Made in Uzbekistan” ярмаркаси бўлиб ўтмоқда

Тўрт кун давомида ярмаркада 50 дан ортиқ корхона маҳсулотлари намойиш этилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида “Made in Uzbekistan” ярмаркаси бўлиб ўтмоқда, дея хабар берди Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.
Тадбир мамлакатнинг экспорт салоҳиятини намойиш этиш, аҳолини арзон ва сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон тадбиркорлари ўртасида янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишга ёрдам бериш мақсадида кўмагида ташкил этилди.
“Тўрт кун давомида ярмаркада Қорақалпоғистон, Хоразм, Самарқанд, Андижон, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 50 дан ортиқ корхона маҳсулотлари намойиш этилади”, — дейилади хабарда.
Ташриф буюрувчилар озиқ-овқат, тўқимачилик, хунармандчилик, чарм, электротехника ва қурилиш саноатининг юқори сифатли маҳсулотларини ҳарид қилиш имконига эга.
Қайд этилишича, “Made in Uzbekistan” ярмаркаси миллий маҳсулотларни оммалаштириш, рақобатбардошлигини намойиш этиш, Қозоғистонлик ҳамкорлар билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ярмарка 25 декабрга қадар давом этади.