TOШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Ўзбекистон вакиллари Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россиянинг транспорт-логистика компаниялари ва ташкилотлари билан биргаликда “Магистраль Awards 2024” танловида иштирок этди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.
"Магистраль Awards" – Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Марказий Осиё мамлакатларида транспорт соҳасидаги нуфузли мукофот. Тақдирлаш маросими Остона шаҳрида бўлиб ўтди.
Мукофотнинг мақсадлари:
ЕОИИ ягона транспорт маконини шакллантиришга кўмаклашиш;
транспорт ва логистика соҳасидаги энг муҳим интеграция лойиҳаларини рағбатлантириш;
биргаликда транспорт сиёсатини амалга оширишда эришилган ютуқларни жамоатчиликка намойиш этиш;
ЕОИИ транспорт тизимида инновациялар ва рақамли технологиялардан фойдаланишни рағбатлантириш;
Иттифоқнинг транспорт комплексида кадрлар, медиа, ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш.
“Магистраль Awards 2024” танлови
© ЕЭК
ЕИК энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошевнинг сўзларига кўра, бундай ғояларни амалга ошириш бизнес учун қулай шарт-шароитлар ва транспорт-логистика хизматлари бозорида тўсиқларсиз муҳит яратиш имконини беради.
Шунингдек, ишончли ва замонавий инфратузилмани ривожлантириш, чегарани кесиб ўтиш тартиб-таомилларини соддалаштириш, хизматлар сифати ва нархини оширишга хизмат қилади. Унинг сўзларига кўра, мазкур мукофот — амалда транспорт “Оскар”идир.