TOШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Европа Украинадаги можарода мағлуб бўлди, гарчи улар буни “алоқа найранглари” билан инкор этишга уринаётган бўлсалар-да. Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Янги воқелик бор, қисман фронтда – бу ҳақда ҳамма эшитиши мумкин, бу яширин эмас. Россия олдинга силжимоқда. Секин майдалаб, олдинга силжимоқда... Европа Иттифоқи бу урушда ютқазди”, — деди Орбан М1 телеканалида.
Унинг сўзларига кўра, "ҳозир улар ҳар хил алоқа найрангларини ишлатишга ҳаракат қилмоқдалар", масалан, "ғалаба нималигини била олмайсиз", лекин “ғалаба – мағлубият, мағлубият эса ғалаба” деб тушунтиришга уриниш кўпроқ Жорж Оруэлланинг “1984” романини эслатади.
Орбан, шунингдек, 2022 йил апрелида Россия Федерацияси ва Украина тинчлик битимини тузишга “соатлар қолган”ини, аммо “Ғарб аралашуви туфайли бу келишув имконсиз бўлиб қолганини” айтди.