Оғир атлетика: Қатардаги Осиё чемпионати Ўзбекистон жамоаси учун муваффақиятли бошланди

Барча медалларга -59 кг вазн тоифасида иштирок этган қизлар муаллифлик қилишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистонлик ёш оғир атлетикачилар қитъа биринчилигини олтита медаль билан бошлашди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Қатарда ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли бошланди. Спортчилар ортда қолган кун 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Барча медалларга -59 кг вазн тоифасида иштирок этган қизлар муаллифлик қилишди.
Батафсил:
Олтин медаль: -59 кг: Маржона Абдуллаева (ўсмирлар, даст кўтариш), -59 кг: Маржона Абдуллаева (ўсмирлар, силтаб кўтариш), -59 кг: Маржона Абдуллаева (ўсмирлар, икки кураш).
Кумуш медаль: -59 кг: Нигора Абдуллаева (ёшлар, даст кўтариш), -59 кг: Нигора Абдуллаева (ёшлар, икки кураш).
Бронза медаль: -59 кг: Нигора Абдуллаева (ёшлар, силтаб кўтариш).