Қозондаги дрон ҳужуми: Россия Мудофаа вазирлиги тафсилотларни маълум қилди

Навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учта дронни уриб туширди, яна учта дрон радиоэлектрон кураш тизимлари томонидан бостирилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Россия ҳарбийлари Қозондаги тинч аҳоли объектларига ҳужум қилишга уринган олтита Украина дронларининг ҳужумларини қайтарди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
“Соат 7:40 дан 9:20 гача бўлган даврда Киев режими Қозон шаҳридаги фуқаролик инфратузилмаси объектларига самолёт типидаги дронлар ёрдамида ҳужум қилди”, - дейилади хабарда.
Навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учта дронни уриб туширди, яна учта дрон радиоэлектрон кураш тизимлари томонидан бостирилди.
Ҳозирги вақтгача нималар маълум:
учта туман - Советский, Кировский ва Приволжскийдаги уйларда ёнғин содир бўлди;
Киев режими турар-жой бинолари ва саноат корхоналарини нишонга олди;
ҳалок бўлганлар ва яраланганлар йўқ;
жойларда оператив хизматлар ишламоқда, барча ёрдам кўрсатилмоқда, эвакуация қилинган аҳоли жойлаштирилиб, озиқ-овқат билан таъминланмоқда;
Қозон мэрияси зарур ҳолларда мактабларда танланган эвакуация қилишни эълон қилди;
саноат корхоналаридаги навбатчилар эвакуация қилинди, ишчилар бошпаналарга жойлаштирилди;
Қозон аҳолисидан сирена овози остида ертўлага тушиш сўралди;
турар-жой мажмуаларидан бирида бино элементи шикастланган, барча коммуникациялар ишламоқда, бошқа жойга кўчиришлар талаб қилинмаган;
Қозон, Ижевск ва Саратов аэропортлари фаолиятига вақтинчалик чекловлар жорий этилди;
Қозонда оммавий тадбирлар хавфсизлик нуқтаи назаридан икки кунга бекор қилинди.