Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилади

Олий Мажлис Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Сенатнинг иккинчи ялпи мажлисида “Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Қонун билан унитар корхона ва қўшимча масъулиятли жамият шаклларини тугатиш, масъулияти чекланган жамиятларнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш талабини бекор қилиш ҳамда корпоратив шартнома, консорциум ва консорциум шартномаси каби институтларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш назарда тутилмоқда.
Совершенствуются правовые основы корпоративных отношений
Шунингдек, хўжалик жамиятлари кузатув кенгашларининг акциялар, корпоратив облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорларини ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ муҳим факт сифатида ошкор этиш талаби киритилмоқда.
Совершенствуются правовые основы корпоративных отношений
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан қимматли қоғозлар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, шунингдек қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширишга доир лицензия берилганлигига тааллуқли ахборотни эълон қилиш белгиланмоқда.
Совершенствуются правовые основы корпоративных отношений
Сенаторларнинг фикрича, ушбу қонун:
хўжалик жамиятларининг фаолиятини ва уларни бошқаришни соддалаштириш,
корпоратив муносабатларни такомиллаштириш,
хўжалик жамиятларининг акциядорлари ва иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг янада ишончли воситаларини жорий этиш,
амалиётда ўз аҳамиятини йўқотган қатор тартиб-таомиллар ҳамда талабларни бекор қилиш орқали корпоратив муносабатлардаги бюрократиянинг олдини олишга хизмат қилади.