Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида қашқадарёлик заргар Шарифжон Рауповнинг "Унутилган тумор изидан" деб номланган кўргазмаси иш бошлади. Кўргазмада ўзбек заргарлик санъатининг йўқолиб бораётган анъаналари, унинг маънавий ва бадиий аҳамияти кенг намойиш этилган.
Марказий қаҳрамон – Шарифжон Раупов ўз ижоди орқали миллий заргарлик мактабларини қайта тиклаш, қадимий усуллар ва миллий нақшларни асраб қолишга интилмоқда. Унинг асарлари анъанавий техника ва шахсий бадиий тасаввурнинг уйғунлигини акс эттиради.
Кўргазма куратори Мақсуд Асқаров лойиҳада оилавий қимматбаҳо буюмлар орқали маънавий мероснинг жамиятдаги ўрнини тадқиқ этган. Бу заргарлик санъатини ўтмиш ва келажакни боғловчи маънавий кўприк сифатида талқин қилади.
Кўргазма 2025 йил 13 январга қадар давом этади.