ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Ўзбекистон келгуси йилда ЯИМни 120 млрд долларга, экспортни 30 млрд долларга етказади. Бу ҳақида президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга бағишланган йиғилишда маълум бўлди.
"Келгуси йилда маррани катта олиб, ялпи ички маҳсулотни 120 миллиард долларга, экспортни 30 миллиардга етказиш, инвестицияни 42 миллиарддан ошириш, 5 миллион аҳолини банд қилиш, 1,5 миллион одамни камбағалликдан чиқариш режа қилинмоқда", - дейилади мажлис баёнотида.
Мажлисда қайд этилишига кўра, 2024 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 6,3 фоизга ошиб, ЯИМ 111 миллиард доллардан ошган. Инвестициялар 38 миллиард долларни, экспорт ҳажми 26 млрд доллардан ошган.
Мирзиёев раислигида тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга бағишланган йиғилиш
Йирик солиқ тўловчилар сони ошиб бормоқда
Хусусан, ишчилар сони 5 мингдан зиёд, йиллик даромади 1 триллион сўмдан ошган ва камида 100 миллиард сўм солиқ тўлаётган 142 нафар “чемпион” тадбиркорлар пайдо бўлди, деди президент.
Хусусан, ишчилар сони 5 мингдан зиёд, йиллик даромади 1 триллион сўмдан ошган ва камида 100 миллиард сўм солиқ тўлаётган 142 нафар “чемпион” тадбиркорлар пайдо бўлди, деди президент.
Энг даромадли соҳалар ривожлантирилади
IT, финтех, инновациялар, телекоммуникация каби соҳаларни хусусий корхоналар тез ривожлантириши, яратилган шароит туфайли қиймати 1 миллиард доллардан ошган “TBC Uzbekistan” ва “Uzum” хусусий компаниялари пайдо бўлгани бунга яққол мисол экани таъкидланди. Бундай компаниялар кўпайиши учун янада кенг шароитлар яратилади.
Экспортни ошириш учун шароит яратилади
Экспорт салоҳияти юқори бўлган тўқимачилик, электротехника, озиқ-овқат каби соҳаларда хомашёни чуқур қайта ишлаб юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни экспорт қилиш йўлга қўйилади.
Ҳозирги кунда ип-калавани қайта ишлаш даражаси 50 %, хом ипакни қайта ишлаш – 75 %, , мисни қайта ишлаш даражаси 64 % мева-сабзавотда эса 16 % экани таъкидланди. Саноатда юқори технологик ишлаб чиқариш улуши 25 фоиз.
Келгуси йилда 20 сотихгача майдонда “шок” усулида музлаткич, калибровка ва қадоқлаш цехлари қуришга рухсат берилади, мева-сабзавотни қайта ишлаш ускуналарига 1 миллиард сўмгача субсидия ажратилади.