Анонс: Ўзбекистонда кибержиноятчилардан қандай ҳимояланиш мумкин?

Тадбирга журналистлар таклиф этилади.
Sputnik
Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида 24 декабрь куни соат 13:00 да “Ўзбекистонда кибержиноятчилардан қандай ҳимояланиш мумкин: замонавий таҳдидлар ва ҳимояланиш усуллари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Матбуот анжумани Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Киберхавфсизлик маркази бошлиғи Бекзод Мамажонов иштирокида ўтказилади.
Тадбирда қуйидаги саволларга жавоб олиш мумкин бўлади:
Республикада кибертаҳдидлар билан боғлиқ вазият қандай?
Фирибгарлар қандай усуллардан фойдаланадилар?
Кибержиноятчилардан қандай ҳимояланиш керак?
Тадбирга журналистлар таклиф этилади.
+998971907178, @alisherakimbaev, a.akimbaev@sputniknews.com ушбу манзиллар орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.
Матбуот маркази продюсери Алишер Акимбаев.