Янги йил чегирмаси: қайси меҳмонхона ва зиёратгоҳлар арзонлашади?

Қўмита: чегирмалар ташрифлар сонининг ортишига хизмат қилади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Янги йил байрамини муносиб кутиб олиш ҳамда ички туризмни ривожлантириш мақсадида чегирмалар жорий этилади, дея хабар берди Туризм қўмитаси.
Қайд этилишича, белгиланган дам олиш кунларида республика бўйлаб 181 та жойлаштириш воситаларида 5 фоиздан 33 фоизгача бўлган чегирмалар жорий этилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди ихтиёридаги зиёратгоҳларга сайёҳлар ва зиёратчилар учун Янги йил байрами кунлари чегирмалар берилди.
Ушбу жорий этилган чегирмалар республикада ички туризмни янада ривожлантириш, аҳолининг ҳордиқ чиқариши, маданий мерос объектлари, музейлар ва зиёратгоҳларга ташрифи сонининг ортишига хизмат қилади.
Поезд ёки самолёт: талабаларга Янги йил байрамида қандай чегирмалар тақдим этилди?