Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Путин билан йил якунлари: Россия етакчиси қандай саволларга жавоб берди?

Фуқаролардан президентга 2 миллионтадан ортиқ мурожаат келиб тушди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Мамлакат етакчиси жонли эфир орқали ниҳоялаётган йил якунларини сарҳисоб қилиб, журналистлар ва россияликларнинг саволларига жавоб берди.
Путинга биринчи “ақлдан озган дунё шароитда Россия қандай қилиб ўсишда давом этмоқда?”, деган савол берилди. Президент ўз жавобини киноя билан бошлади ва ҳамма нарса тинч бўлганда “зерикамиз”, дея таъкидлади. Шундан сўнг давлат раҳбари жиддий жавобга ўтиб, йил иқтисодий якунлари ҳақида гапирди.
Итоги 2024 года с Владимиром Путиным
Унинг сўзларига кўра, икки йил ичида Россия иқтисодиёти қарийб 8 фоизга ўсган. Штатларда - беш ёки олтита, еврозонада - бир фоиз.
Асосий кўрсаткичлардан бири - ишсизлик даражаси. Бу Россияда рекорд даражада паст - 2,3%. Саноатнинг ўсиши 4,4 фоизни, қайта ишлаш саноатининг ўсиши эса саккиз фоизни ташкил этади.
“Шу билан бирга, аҳоли даромадлари инфляциядан юқори ўсмоқда. Умуман олганда, вазият барқарор ва ишончли”, — деди Путин.
Иқтисодий ўсиш кўп жиҳатдан суверенитетнинг мустаҳкамланиши натижасидир, деди Путин.
“Баъзи ишлаб чиқарувчилар Россия бозорини тарк этишди, бу бизнинг тадбиркорларимиз ушбу товарларни ўзлари ишлаб чиқаришни бошладиларига олиб келди. Бу, айниқса, мамлакатимиз учун муҳим, чунки суверенитетни йўқотсак, давлатчиликни ҳам йўқотамиз”, — деди Россия етакчиси.
Путиннинг сўзларига кўра, ҳукумат самарали, анча қониқарли ишламоқда, келажакни ўйлаб, вазифалар ва миллий ривожланиш мақсадларини белгилаб бермоқда.
Россия президентидан махсус ҳарбий операциянинг боришини қандай баҳолаши, ғалаба яқинлашиб қолгани ёки йўқлиги сўралди.
Итоги 2024 года с Владимиром Путиным
Путин фронтда бўлган аскарлар билан мунтазам учрашиб туришини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, унга Тинч океан флотининг 155-денгиз пиёдалари бригадаси байроғи совға қилинган ва бундан миннатдор. Путин бу байроқни ўзи билан олиб келиб, анжуман иштирокчиларига кўрсатди.
“Махсус ҳарбий операцияда вазият кескин ўзгариб бормоқда, бутун фронт чизиғи бўйлаб. Россия жангчилари квадрат километрлик ҳудудни қайтариб олишмоқда. Ҳар куни”, — деди у.
Россия президенти ўз сўзида фронтда жанг қилаётган барчага омад, ғалаба ва Ватанга қайтишини тилади.
Бошловчи Курск вилоятида яшовчи билан боғланишни таклиф қилди. У президентдан Украина Қуролли кучлари пайдо бўлолмайдиган даражада ҳайдаб юборилади, кичик қишлоқлар тикланадими?, деб сўради. Путин душман бўлинмалари албатта Курск вилоятидан ҳайдаб чиқарилишига ваъда берди. У ҳарбийларга босим ўтказмаслик учун ҳеч қандай санани айтмади.
“Орешник” ракета тизими ҳақида савол берилди. Россия етакчисининг айтишича, бу янги тизим, у Россия ишланмаларига асосланган. Путин "Орешник" ишлаб чиқариш бўйича якуний қарорни ўзи қабул қилганини айтди.
Путиннинг таъкидлашича, агар Қўшма Штатлар Украинага THAAD ҳаво мудофаа тизимларини етказиб берса, Москва “бизнинг йигитларимиздан” ундаги янгилик ҳақида сўрайди. Нега ракета "Орешник" деб аталади деган саволга Путин “ростини айтсам? Билмайман”, деб жавоб берди.
Путин эксперимент ўтказишни таклиф қилди: Ғарб ва Украина Киевдаги ҳудудни белгилаб олишсин, барча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини шу ерда тўплашсин, биз эса у ерга Орешникни уриб, нима бўлишини кўрамиз. Орешник- осонгина отиб ташлаш ёки йўқ қилиш имконияти йўқ.
Итоги 2024 года с Владимиром Путиным
Путин Россия озод қилган барча ҳудудларни тўлиқ тиклаш учун етарли маблағ борми деган саволга шундай жавоб берди: “Етарли! Бунга ҳеч қандай шубҳа бўлмаслиги керак”. Хусусан, президент Азов денгизи атрофида тўрт полосали автомобил йўлини қуриш режалаштирилаётганини айтди.
"21 минг объект тикланди. Шундай қилиб, Донецкда жаҳон даражасидаги перинатал марказ қурилди", — деди мамлакат етакчиси.
Унинг қайд этишича, янги ҳудудлар мукаммал ривожланиш салоҳиятига эга, уларнинг тикланиши яхши суръатлар билан давом этмоқда ва улар ўзини-ўзи таъминлаш зонасига кирмоқда. Путин янги ҳудудлардаги иншоотларни тиклашда иштирок этган барчага миннатдорчилик билдирди ва келгуси режаларни белгилаб берди ва бу умуммиллий вазифа эканини таъкидлади.
Путин Мариуполдаги қурилиш жадаллиги ҳақида гапирди. Президент янги ҳудудларда уй-жойлар тикланаётганда, уй-жойидан маҳрум бўлган аҳоли ўзи яшаган ҳудуддан янгисини олиши кераклигини айтди.
Амеркалик журналист: Трамп билан қачон учрашасиз? Унга нима таклиф қилишингиз мумкин? Қандай компромиссларга тайёрсиз?
АҚШ журналисти томонидан Россиянинг Киев билан муросага тайёрлиги ҳақидаги савол берилди, унга президент "Сиёсат - бу муросага келиш санъати, Россия ҳар доим музокараларга тайёр эди", деб жавоб берди. Россия давлат раҳбари 2022 йил охирида Киев билан келишувларга эришилганини, бироқ “ғалати соч турмаги бўлган” Борис Жонсон Украинага тинчлик ўрнатишни тақиқлаганини эслатди.
Итоги 2024 года с Владимиром Путиным
“Агар биз президент Трамп билан учрашадиган бўлсак, аминманки, бизда гаплашадиган кўп нарса бўлади. У билан қачон учрашишимизни билмайман, чунки у бу ҳақда ҳеч нарса демайди. Мен у билан тўрт йилдан ортиқ гаплашмадим. Мен бунга ҳар доим тайёрман, албатта”, деди у.

“Қўшма Штатлар Россиянинг заифлашган ҳолатда бўлишини жуда хоҳлайди. Мен бошқача нуқтаи назарга эгаман. Сўнгги икки-уч йил ичида Россия анча кучлироқ бўлди, чунки биз ҳақиқатан ҳам суверен давлатга айланмоқдамиз ва ҳеч кимга қарам эмасмиз. НАТО ҳақида буни айтиш қийин. Масалан илгари битта снаряд 2000 доллар турган бўлса, ҳозир — 8000. Бу кетишда НАТО аъзоларининг ЯИМининг 3 фоизи ҳам етмайди. (Ҳозир 2%) Россия Украина билан музокаралар ўтказишга тайёр, қарши томон ҳам муросага тайёр бўлиши керак.”, — деди Россия президенти.

Путин НАТОнинг барча давлатлари Россия билан урушаётганини, бироқ Россия армиясининг жанговар тайёргарлиги дунёда энг юқори даражада эканлигини таъкидлади.
“Дунёнинг бошқа ҳеч бир армиясида бундай эмас. Россия кучайиб, ҳақиқий суверен давлатга айланган. Биз бошқаларнинг фикрига қарамаймиз. Сурияга келсак, Россиянинг асосий вазифаси у ерда террорчилар анклавини яратишнинг олдини олиш эди. Бу мақсадга эришилди”, — деди Путин.
Шу билан бирга, у ерда қуруқликдаги қўшинларимиз йўқлигини, фақат ҳарбий базалар борлигини эслатди.
Итоги 2024 года с Владимиром Путиным
"Бугун Сурия Араб Республикасидаги вазият осон эмас, Москва тез орада тинчлик бўлишига умид қилмоқда", — дея қўшимча қилди Путин.
Унинг айтишича, Россия Суриядаги сиёсий кучлар билан алоқаларни қўллаб-қувватлайди, Сурия томони улар ҳарбий базалар қолишидан манфаатдор, аммо Россия бу ҳақда ўйламоқда.
"Биз Сурияга гуманитар ёрдам етказиш учун базаларимиздан фойдаланишни таклиф қилдик. Қисқа қилиб айтганда “Менинг ўлимим ҳақидаги миш-мишлар жуда бўрттирилган”, - деб америкалик ёзувчининг гапи билан жавоб берди Путин.
Итоги 2024 года с Владимиром Путиным
Владимир Путин биринчи марта генерал Кирилловнинг ўлдирилишига изоҳ берди: бу кўпчиликнинг ҳаёти учун хавфли тарзда амалга оширилган теракт.

"Киев режими бундай жиноятларни қайта-қайта содир этган, Ғарб ҳеч қачон бундай терактларни қораламаган, — деди Россия президенти.

Путин навбатдаги саволга жавоб берар экан, БРИКС Ғарбга қарши туриш учун эмас, балки аъзо мамлакатлар ривожланиши учун эканлигини қайд этди.

“Ҳамманинг манфаати бир – тараққиёт. Иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш ва инсониятнинг келажакдаги ривожланиши учун унинг структурасини ўзгартириш учун янги воситалар изланмоқда ва яратилмоқда, токи БРИКС мамлакатлари бу олдинга силжишнинг етакчисига айлансин”, — деди Россия етакчиси.

Иккинчи жаҳон урушидан энг кўп зарар кўрган давлатлар Россия ва Хитойдир. Россияда, турли ҳисоб-китобларга кўра, 27 миллион, Хитойда 30 миллиондан ортиқ, деди Путин.

"Ўшанда бирга эдик, ҳозир ҳам биргамиз. Бу жаҳон ишларида барқарорликнинг асосий омилидир", — деди Путин ва Си Цзиньпинга салом йўллади.

Кубандан миграция муаммоси ҳақидаги савол берилди, журналист президентнинг миграция чекловларига қандай қарашини сўради.
Итоги 2024 года с Владимиром Путиным

"Мигрантлар масаласи жуда нозик. Ҳақиқатан ҳам меҳнат етарли эмас, бу ҳақиқат. Камроқ малакасиз ишчилар талаб қилиниши учун технологияларни ишлаб чиқиш керак. Шунингдек, биз ҳамкорларимиз билан ҳамкорликда Россияга унинг маданияти билан таниш одамлар келишини таъминлашимиз керак", — деди Россия президенти.

Унинг айтишича, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги тизимида миграция ишларини кучайтириш ва алоҳида марказ ташкил этиш зарур.
Путин Давлат Думасининг рус тилини билмайдиган мигрантларнинг мактабларда ўқишини тақиқлаш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлади. Уларни олдиндан тайёрлаш ва ўргатиш кераклигини айтди.
Бошловчининг айтишича, миграция бўйича саволларнинг салмоқли қисми ташриф буюрувчилардан келган. Унинг таъкидлашича, гап доим меҳнат мигратлари ҳақида эмас, балки Россияга қайтишни истаганлар ҳақида ҳам кетмоқда.
Путиннинг таъкидлашича, фуқаролик расмий равишда президент томонидан берилса-да, қарор маҳаллий даражада тайёрланади.
"Қайтиш истагида бўлганлар кўп, жумладан, Украинадан ҳам. Бугунги кунда Россияда Украинанинг ўзида бўлгани каби, тахминан бир хил миқдордаги украиналиклар яшайди", — дея қўшимча қилди у.
Путиннинг айтишича, Украинада Россия фуқароларидан пул олиш учун бутун марказлар фаолият юритади ва бу фаолият давлат сиёсати даражасига кўтарилган.

“Фақат шу йўналишдан 250 миллиард рублга яқин маблағ ўғирланган. Бу каби Гитлер Германияси Буюк Британия иқтисодига путур етказиш учун инглиз пулларини босиб чиқариш билан шуғулланган”, — деди Путин.

Итоги 2024 года с Владимиром Путиным
Путиннинг айтишича, унинг танишларига ҳам фирибгарлар қўнғироқ қилишган: хайриятки, ҳеч ким алданмаган. У нотаниш одамлар билан гаплашмасликни ва дарҳол гўшакни ўчиришни маслаҳат берди.
Бошловчи Украина энергетика объектларига қилинган ҳужумлардан кейин россияликларга сохта қўнғироқлар сони камайиб бораётганини таъкидлади. Путин, ўз навбатида, армия ҳарбий объектларга зарба беришда давом этишини айтди.
"Другая Украина" жамоат ҳаракатининг саволи: Киев билан қандай шароитда музокаралар бошланади? Зеленский билан бўлмаса, ким билан?
Путин Зеленский де-юре энди президент эмаслигини эслатди.

"Энди Украина конституциясига кўра, фақат Олий Рада қонуний ҳисобланади. Украина ноқонуний президентни сақлаб қолар экан, бошқа барча ҳокимият органлари унинг жиноятларига шерик бўлади. Биз ҳамма билан гаплашамиз, лекин фақат қонуний деб ҳисобланганлар билан имзо чекамиз", — деди мамлакат президенти.

Путин Москва ҳеч қачон музокаралардан бош тортмаганини яна бир бор эслатди.
Туркиялик журналист Исроилнинг ҳаракатлари ва Сурияни босиб олишга уриниши ҳақида савол берди. Путин Исроилни Суриядаги воқеалардан асосий манфаатдор деб атади.
“Россия Суриянинг исталган ҳудудини босиб олишни қоралайди. Исроил хавфсизлик масалаларини ўзи ҳал қилади, 25 километр олдинга ўтиб, Совет Иттифоқи Сурия учун қурган истеҳкомларга кирди. Умид қиламизки, Исроил бир кун келиб Сурия ҳудудини тарк этади, аммо ҳозир у ерга қўшимча қўшин жўнатмоқда, у ерда ўзини мустаҳкамламоқчи деган фикр бор. Муаммолар кўп бўлади, Россия халқаро ҳуқуқ тарафида ва Сурия томонида”, — деди мамлакат президенти.
Россия президенти Исроил Ғазо секторида қандай мақсадларни кўзлаётганини билмаслигини, бироқ унинг ҳаракатлари қораланишини таъкидлади.