Энди ҳар пайшанба спорт куни бўлади — янги қарор

Янги қарорга кўра, спорт турлари бўйича маҳорат мактаблари ташкил қилинади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Ўзбекистонда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди. Бу ҳақда президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.
2025/2026 ўқув йилидан:
спорт мактабларини спорт турларига ихтисослаштириш амалиёти жорий этилади;
спорт мактабларида оммавий спорт бўйича тренер-селекционер лавозими жорий этилади;
ҳар бир оммавий спорт бўйича тренер-селекционерга 5 тагача маҳалла ва унинг ҳудудидаги давлат таълим муассасалари бириктирилади;
оммавий спорт бўйича тренер-селекционер ўзига бириктирилган ҳудудда “Беш ташаббус олимпиадаси”, “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларини ўтказиб боришга масъул ҳисобланади.
2025/2026 ўқув йилидан ҳудудлардаги олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар фаолияти янгича тартибда ташкил қилинади.
спорт турлари бўйича маҳорат мактаблари ташкил қилинади;
маҳорат мактаблари фаолияти спорт турлари бўйича иқтидорли ёш спортчиларни саралаб олиш ва уларни терма жамоаларга асосий номзод сифатида тайёрлашга йўналтирилади ҳамда алоҳида спорт турларига ихтисослаштирилади;
маҳорат мактаблари ўқувчи-спортчиларининг умумий контингенти жами 150 нафардан кўп бўлмаган миқдорда 7–11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади;
маҳорат мактаблари ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган 11-синф битирувчиларига давлат намунасидаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади.
Шунингдек, маҳорат мактабларида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови ундирилмайди.
Ўзбекистонда фаол ва спорт туризми: ҳолат, муаммолар, истиқболлар