Озарбайжон Россия компанияларининг Қорабоққа келишидан хурсанд бўлади — Алиев

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ВГТРК ва РИА Новости агентлигига интервью берди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Боку Қорабоғни тиклаш учун Россия сармоясини кутмоқда ва Россия компаниялари келишидан хурсанд бўлади, деди Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ВГТРК ва РИА Новости агентлигига берган интервьюсида.

“Биринчи инвестиция лойиҳаси Татаристон томонидан амалга оширилди, бу Татаристон раҳбари ва мен томондан очилган Жаброил туманидаги "Камаз" хизмат кўрсатиш маркази. Яъни бу биринчи инвестиция лойиҳаси эди, яъни биринчи хорижий инвестиция лойиҳаси ҳам Россия эди. Шунинг учун биз инвестицияларни ҳам, пудратчиларни ҳам мамнуният билан қабул қиламиз”, — деди Алиев "Россия сегодня" халқаро медиагуруҳи бош директори Дмитрий Киселёвга берган интервьюсида.

Озарбайжон раҳбарининг сўзларига кўра, Татаристон делегацияси Бокуда бўлиб турибди, ва у республика раҳбари Рустам Миннихонов билан учрашув ўтказиш ниятида.