TOШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Франциянинг Арманистонга қурол етказиб бериши Озарбайжонга таҳдид солмоқда. Бу ҳақда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ВГТРК ва РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.
“Макрон ҳукумати Арманистонга етказиб бераётган қуроллар Озарбайжонга амалий хавф туғдирувчи тажовузкор, ҳалокатли қуроллардир”, — деди у.
Унинг сўзларига кўра, Озарбайжон Боку ва Вашингтонни бир неча бор Арманистонни ҳарбийлаштиришни тўхтатишга чақирган.
“Биз Арманистон ва унинг АҚШ Давлат департаментидаги ҳомийларига буни тўхтатиш кераклигини бир неча бор билдирганмиз. Лекин, афсуски, бизни эшитишмади. Арманистонни қуроллантириш жараёни жадал суръатлар билан давом этмоқда”, — деди Алиев.
Унинг айтишича, Озарбайжон Россия ҳарбий маҳсулотларини сотиб олиш учун янги аризалар юборди.
“Биз Россия мудофаа саноатида янги маҳсулотларни диққат билан кузатиб борамиз. Бизда аллақачон янги буюртмалар мавжуд. Нисбатан яқинда биз уларни юбордик”, — дея қўшимча қилди у.
Президентнинг сўзларига кўра, Россия мудофаа саноати тайёр бўлгани учун Озарбайжон янги шартномаларни киритади.