“Юртимга таъзим”: Фахриддин Паттоховнинг шахсий кўргазмаси

Тошкентдаги Марказий кўргазмалар залида тасвирий санъат устаси Фахриддин Паттоховнинг шахсий кўргазмаси давом этмоқда.
Sputnik
Фахриддин Паттохов 1964 йил Тошкент шаҳрида туғилган. У 1991 йилда Маннон Уйғур номидаги Давлат санъат институтининг "Дастгоҳли рангтасвир" йўналишини (Ниғмат Қўзибоев устахонаси) тамомлаган. 1994 йилдан буён Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси ҳисобланади.
Рассом асарлари она юртга бўлган чуқур муҳаббатнинг аксидир. У портрет, натюрморт ва турмуш мавзуларида ижод қилиб, айниқса, Ўзбекистоннинг гўзал манзараларини акварель ва равон ранглар уйғунлигида тасвирлайди. Унинг асарлари нафис композиция ва бетакрор услуби билан ажралиб туради.
Шахсий кўргазма рассомнинг 60 йиллик юбилейи муносабати билан ташкил қилинган. Экспозицияда унинг ижод йўлидаги илк ишларидан тортиб, сўнгги асарларигача бўлган 140 тадан ортиқ рангтасвир ва график асарлари намойиш этилмоқда.
Фахриддин Паттохов узоқ йиллар давомида педагогик фаолият билан шуғулланиб, П.П.Бенков номидаги Республиканинг ихтисослаштирилган рассомлик мактаби ва К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида дарс бериб келмоқда.
Унинг асарлари Ўзбекистон Давлат санъат музейи, Бадиий кўргазмалар дирекцияси, Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси ҳамда Тошкентдаги Westminster халқаро университети коллекцияларида сақланади.
Кўргазма 2024 йил 22 декабрга қадар давом этади.
1 / 18

“Чирчиқ манзараси”. 2010 йил, мато, мойбўёқ

2 / 18

“Хумсондаги ҳовли”. 1998 йил, мато, мойбўёқ

3 / 18

Кўргазма меҳмонлари

4 / 18

“Ҳазрати Имом масжиди”. 2015 йил, мато, мойбўёқ

5 / 18

“Куз”. 2008 йил, мато, мойбўёқ

6 / 18

Кўргазма меҳмони

7 / 18

“Бурчмуллада ёз”. 2020 йил, мато, мойбўёқ

8 / 18

“Амир Темур мақбараси. Самарқанд”. 1997йил, мато, мойбўёқ

9 / 18

“Баҳор”. 2004 йил, мато, мойбўёқ

10 / 18

“Қоратош маҳалласи”. 2024 й. мато, мойбўёқ

11 / 18

Кўргазма меҳмонлари

12 / 18

“Ёрдонда куз”. 2024 йил, мато, мойбўёқ

13 / 18

“Фантазия”. 1993 йил, мато, мойбўёқ

14 / 18

“Тоғда куз”. 1994 йил, мато, мойбўёқ

15 / 18

“Тошкентда қиш“. 2024 йил, мато, мойбўёқ

16 / 18

“Менинг қўшиғим“. 2024 йил, мато, мойбўёқ

17 / 18

Кўргазма меҳмонлари

18 / 18

“Ўқчи кўча манзараси”. 2005 йил, мато, мойбўёқ