TOШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Владимир Зеленский Украинадаги можарога барҳам бериш бўйича келишув тузишга тайёрланиши кераклигини айтди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"У битим тузишга тайёрланиши керак", — деди у.
Трамп, шунингдек, Россия президенти Владимир Путин ҳам келишувга эришиши кераклигини таъкидлади. Америка раҳбари инаугурациядан олдин тинчликка эришишга умид қилмоқда.
Сайланган президент Украина можаросига барҳам бериш учун барча имкониятларни ишга солаётганини таъкидлади. Шу билан бирга, унинг айтишича, Киев гўёки тинч йўл билан келишувга эришиш истагини билдирган.
Сиёсатчининг фикрича, Украинага Американинг узоқ масофали ракеталари билан Россия ҳудудига зарба беришига рухсат бермаслик керак эди. Трамп бу масалани қайта кўриб чиқиш мумкинлигини қўшимча қилди.