ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида 18 декабрь, соат 13:00 да Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакили иштирокида навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Матбуот анжуманининг бу галги меҳмони Тошкент шаҳар ҳокимлиги Рақамли ривожланиш бошқармаси вакили Алихон Аҳмаджонов. У “Тошкентнинг дизайн-коди. Шаҳар қиёфаси қандай ўзгаради?” мавзусида сўз юритади.
Тошкент ҳокимлиги халқаро экспертлар билан ҳамкорликда пойтахтнинг дизайн-кодини ишлаб чиқди. Бу шаҳар қиёфасини яхшилашга, унинг аҳоли ва сайёҳлар учун жозибадорлигини оширишга қандай таъсир қилади?
Журналистлар иштирок этишга таклиф қилинади. Рўйхатдан ўтиш учун телефон рақами ва Телеграм манзили: +998971907178, @alisherakimbaev.