Сенатор Шавкат Аюпов Ўзбекистон Фанлар академиясининг янги президенти этиб сайланди

Ўзбекистон бош вазири Фанлар академияси президентини сайлашга бағишланган мажлисда иштирок этди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Академик Шавкат Аюпов Ўзбекистон Фанлар академиясининг янги президенти этиб сайланди, дея хабар берди академия матбуот хизмати.
Фанлар академияси президентини сайлашга бағишланган мажлисда бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди. Мажлис иштирокчилари Фанлар академияси президентлигига сайлаш учун академик Шавкат Аюповнинг номзодини қўллаб-қувватлашди.
“Академик Аюпов Шавкат Абдуллаевични Умумий йиғилиш аъзолари бир овоздан Фанлар академиясининг президенти этиб сайлади”, — дейилади хабарда.
Шавкат Аюпов 1952 йилда туғилган, физика-математика фанлари доктори. Олий Мажлис Сенати аъзоси. У В. И. Романовский номидаги Математика институти директори сифатида фаолият юритиб келган. 1996 йилда “Шуҳрат” медали, 2003 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени, 2011 йилда “Ўзбекистон Республикаси фан арбоби” фахрий унвони, 2021 йилда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони ва “Олтин юлдуз” медали билан тақдирланган.