TOШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Гулнора Саидова Халқаро қиличбозлик федерацияси бош котиби этиб сайланди, дея хабар берди Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.
Айтилишича, Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) раҳбарияти таркибида ўзгариш амалга оширилди.
“Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош котиби Гулнора Саидова эндиликда FIEда ҳам ушбу лавозимда фаолият олиб борадиган бўлди”, — дейилади қўмита Telegram-каналида.
Қайд этилишича, Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг маълум қилишича, FIE бош котиблигига илк бор аёл киши сайланмоқда.
Маълумот учун, Гулнора Саидова Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош котиби лавозимида ўз фаолиятини олиб бораётган эди.