АЭС, уран ва ядровий тиббиёт: Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлиги қандай?

Самарқандда бўлиб ўтган атом энергетикаси бўйича конференция якунлари "Москва–Тошкент–Олмаота" видеокўприги давомида Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида муҳокама қилинди.
Sputnik
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзатом" агентлиги бошқармаси раҳбари Нодира Зикриллаева, "Росатом – Халқаро тармоқ"нинг коммуникациялар бўйича бош директор ўринбосари Владимир Гушин ва Қозоғистон Ядровий жамияти атом фанлари ва саноати фахрийлари кенгаши раиси Бауржан Ибраев иштирок этишди.
Экспертлар мамлакатлар ўртасидаги атом энергетикаси соҳасидаги ҳамкорлик, конференция доирасида имзоланган ҳужжатлар ва келгуси режалар ҳақида сўзлаб беришди.
Самарқандда 5 декабрь куни илк бор “Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг барқарор ривожланиш мақсадида ядровий энергиядан тинчлик йўлида фойдаланиш истиқболлари: халқаро ва миллий тажриба” халқаро конференцияси бўлиб ўтди.
Батафсил – Sputnik Ўзбекистон видеосида.