Етти мингга яқин ўзбекистонликлар Россияга ишга бориши кутилмоқда — тафсилотлар

2024 йилнинг 9 ойи давомида 50 мингга яқин Ўзбекистон фуқароси Россияда иш билан таъминланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг қарийб 7 минг фуқароси Россияга ишлаш учун кетади. Бу ҳақда РИА Новостига Ўзбекистон Миграция агентлиги хабар берди.
Агентлик вакиллари аллақачон Москва, Санкт-Петербург, Красноярск, Комсомольск-на-Амуре ва Ялтанинг кўплаб қурилиш ва аутсорсинг компаниялари билан музокаралар олиб боришди.
"Алоҳида келишувлар мавжуд", — дея тасдиқлади агентлик вакили.
Унга кўра, "Профрезерв" ва "Rencons Heavy Industries"каби компаниялар жами 5 минг мутахассисга эҳтиёж борлигини маълум қилган. Айни пайтда мазкур корхоналар объектларида 4,3 минг нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат қилмоқда.
“Строй Актив” компанияси 2025 йил бошида 600 нафар Ўзбекистон фуқаросини жалб этишни режалаштирган. “Легалонс” компанияси эса, ўз навбатида, товарларни сақлаш, қадоқлаш ва етказиб бериш бўйича ишлаш учун қўшимча 600 кишини жалб қилмоқда.
Миграция агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 9 ойи давомида 50 мингга яқин Ўзбекистон фуқароси Россияда иш билан таъминланган. Меҳнат мигрантларисони 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 4,3 бараварга ошган.