Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕИК: Қозоғистон ЕОИИ иқтисодиётини модернизация қилишга салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда

Бахитжан Сагинтаев Қасим-Жомарт Тоқаевни Қозоғистоннинг Мустақиллик куни билан табриклади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Қозоғистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатлар иқтисодиётини ҳар томонлама модернизация қилиш ва жаҳон миқёсида етакчи ўринларга кўтарилишига салмоқли ҳисса қўшишда давом этмоқда. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати раиси Бахитжан Сагинтаев маълум қилди.
Бугун Қозоғистон миллий байрами - Мустақиллик кунини нишонламоқда.
Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Бахитжан Сагинтаев Қозоғистон президенти, Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши аъзоси Қасим-Жомарт Тоқаевни байрам билан табриклади.
“Евроосиё иқтисодий иттифоқи ташкил этилишининг асоси бўлган Қозоғистон ўз тараққиётига, жумладан, аъзо давлатлар иқтисодиётини ҳар томонлама модернизация қилиш ва жаҳон миқёсида етакчи ўринларга кўтарилишига салмоқли ҳисса қўшишда давом этмоқда”, — дейилади табрик мактубида.
Бахитжан Сагинтаев Қозоғистон президенти томонидан амалга оширилаётган самарали ислоҳотлар туфайли Қозоғистон ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йўлидан ишонч билан олға силжиб, минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳал этишда муҳим ўрин тутаётганини таъкидлади.