ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Шу йил 17 декабрь куни Россия 2024 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)даги раислик якунлари ҳақида маълумот беради, дея хабар берди МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати.
Шу йил 17 декабрь куни Минск шаҳридаги МДҲ Ижроия қўмитасида Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг Ҳамдўстликнинг низом ва бошқа органларидаги Доимий ваколатли вакиллари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.
Доимий вакиллар 2020–2023 йилларда Табиий ва техноген фавқулодда вазиятлар бўйича Давлатлараро кенгаш ишини, МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеяси фаолиятининг асосий йўналишларини муҳокама қилади.
“Россия томони 2024 йилда МДҲдаги раислик якунлари ҳақида маълумот беради”, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, йиғилишда 12 декабрь куни Москвада бўлиб ўтган МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси якунлари кўриб чиқилади. МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига таклифлар эълон қилинди.
Шунингдек, Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган Доимий ваколатли вакиллар кенгашининг 2025 йилда биргаликдаги фаолияти режасини тайёрлаш масаласи ҳам кўриб чиқилади.