Малайзияда топилган Беруний ва Фирдавсий асарларининг нусхалари Ўзбекистонга топширилади

Абу Райҳон Беруний қаламига мансуб бўлган "Ат-Тафҳим" асари топилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Куала-Лумпур шаҳрида Абу Райҳон Беруний асарининг қадимий ноёб қўлёзмаси топилди, дея хабар берди Ислом цивилизацияси маркази ахборот хизмати.
Малайзияда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари ўринбосари Фирдавс Ҳалимов Халқаро ислом тафаккури ва цивилизацияси институти директори Абделазиз Бергут билан учрашди.
Абделазиз Бергут муассасанинг кутубхона фонди, мавжуд бир қатор нодир қўлёзма ва экспонатлар билан меҳмонларни таништирди.
Найдена рукопись Абу Райхана Беруни, относящаяся к XII веку

“Биз Ўзбекистоннинг Малайзиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Каромидин Гадоев билан Куала-Лумпурдаги Ислом цивилизацияси кутубхонасига бордик, — деди Фирдавс Ҳалимов. — Бу ерда бевосита Ўзбекистон маданий меросига оид қўлёзмалар ҳам борлигига амин бўлдик. Қўлёзмалардан бири бу аллома Абу Райҳон Беруний қаламига мансуб бўлган "Ат-Тафҳим" асаридир. Форс тилидаги, само жисмларини ўрганиш масалаларига бағишланган бу асар 1197 йилда кўчирилган".

Найдена рукопись Абу Райхана Беруни, относящаяся к XII веку
Иккинчи қўлёзма Абулқосим Фирдавсийнинг "Шоҳнома" асарининг ўрта асрларда кўчирилган қўлёзмасидир. Қўлёзма настаълиқ хатида темурийлар китобат санъатига хос услубда кўчирилган бўлиб, ундан 29 та миниатюра ўрин олган. Ушбу миниатюраларда Камолиддин Беҳзод мактабига хос унсурлар кўзга ташланади.
“Кутубхона раҳбарияти мазкур қўлёзмаларнинг нусхаларини Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига фондига топширишларини маълум қилишди”, — дейилади хабарда.
Мазкур қўлёзмалар қаерда ва ким томонидан кўчирилгани ҳозирча номаълум. Маълум қилинишича, улар ўн йилча илгари Нидерландияда ўтказилган аукцион савдоси орқали сотиб олиниб Малайзияга келтирилган.