Озодбек Назарбеков Қирғизистон халқ артисти фахрий унвони билан тақдирланди

Садир Жапаров Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбековни “Қирғизистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони билан тақдирлади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбековни “Қирғизистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони билан тақдирлади. Бу ҳақда Ўзбекистон маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Садир Жапаров 13 декабрь куни Озодбек Назарбековни қабул қилди.
Садыр Жапаров наградил министра культуры Узбекистана Озодбека Назарбекова почетным званием "Народный артист Кыргызской Республики"
“Халқларимизни кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари бирлаштириб туради. 1992 йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён икки томонлама алоқалар янги босқичга кўтарилди ва бу ҳамкорликни мустаҳкамлашда маданият муҳим ўрин тутади”, — деди Садир Жапаров.
Садыр Жапаров наградил министра культуры Узбекистана Озодбека Назарбекова почетным званием "Народный артист Кыргызской Республики"
Жапаров Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Тошкент ва Бухоро шаҳарларида Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги маданият кунлари ўтказилганини, унда қирғиз-ўзбек дўстлигига бағишланган гала-концерт, кўргазмалар, кинофильмлар намойиш этилганини эслади. У 2025 йилда Қирғизистонда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон маданияти кунлари икки халқнинг янада яқинлашишида муҳим воқеа бўлишига ишонч билдирди.
Жапаров Озодбек Назарбековни “Қирғизистон Республикаси халқ артисти” унвони билан тақдирлангани билан табриклаб, унинг мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантириш ва дўстликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссасини таъкидлади.
“Ижодий йўлингиз кўпчиликни илҳомлантиради. 15 декабрь куни Тўқтўғул Сатилганов номидаги Қирғизистон миллий филармониясида бўлиб ўтадиган сизлар иштирокингиздаги мусиқий кеча умумий маданий ҳамжиҳатлигимизнинг яна бир ёрқин намунаси бўлади”, — деди Садир Жапаров.
Озодбек Назарбеков, ўз навбатида, унинг фаолиятига берилган шараф ва юксак баҳо учун самимий миннатдорлик билдириб, икки мамлакат халқлари ўртасидаги қардошлик муносабатларини мустаҳкамлашга интилишини алоҳида таъкидлади.
Садыр Жапаров наградил министра культуры Узбекистана Озодбека Назарбекова почетным званием "Народный артист Кыргызской Республики"
Шунингдек, Назарбеков айни дамда Ўзбекистоннинг етакчи театрлари қирғизистонлик ҳамкасблари билан биргаликда икки халқ ўртасидаги ижодий ҳамкорлик тимсолига айланадиган қўшма театр лойиҳасини яратиш устида фаол иш олиб бораётганини таъкидлади.
Қирғиз театри Тошкентда "Мовий қирғоғим" спектаклини намойиш этди