Танзила Нарбаева Жазоир элчиси билан учрашди — муҳокама этилган масалалар

Томонлар илмий ҳамкорликнинг, айниқса, таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг аҳамиятини қайд этди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Жазоирнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Муҳаммад Ирки билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда юқори палата матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари, шу жумладан, ижтимоий-сиёсий ва савдо-иқтисодий соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган қўшма ташаббусларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.
В Сенате Олий Мажлиса состоялась встреча с Послом Алжира в Узбекистане
Томонлар илмий ҳамкорликнинг, айниқса, таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг аҳамиятини қайд этди. Ислом тарихи ва маданий меросини ўрганишга бағишланган қўшма тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.
В Сенате Олий Мажлиса состоялась встреча с Послом Алжира в Узбекистане
Парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг самарали платформасини яратиш учун дўстлик гуруҳлари ишини фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.
В Сенате Олий Мажлиса состоялась встреча с Послом Алжира в Узбекистане
Учрашув якунида томонлар икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва белгиланган ташаббусларни амалга оширишга тайёр эканлигини билдирди.
Танзила Нарбаева Покистон элчиси билан учрашди — нималар муҳокама қилинди?