Юнусобод деҳқон бозорининг ўрнида уч қаватли экобозор қурилади

Мутасаддиларга бозор фаолиятини тўхтатиб қўймаслик, қурилишни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича кўрсатма берилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Тошкент шаҳридаги Юнусобод деҳқон бозорининг ўрнида уч қаватли экобозор қурилади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов по строительству и благоустройству
Таъкидланишича, Юнусобод деҳқон бозорини замонавий концепция асосида юқорига “ўстириш”, савдо ўринлари ва қулайликларни кўпайтириш режалаштирилган. Лойиҳага кўра, аввало, аслият сақлаб қолиниб, ҳозиргисининг ўрнида уч қаватли экобозор қурилади. Унинг ёнида қўшимча савдо маркази ҳамда заргарлик уйи барпо этилади. Ушбу биноларнинг ерости қисми мингдан ошиқ автомобил сиғадиган тураргоҳ бўлади. Жами 4-5 минг иш ўрни очилади.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов по строительству и благоустройству
Мутасаддиларга булар сабабли бозор фаолиятини тўхтатиб қўймаслик, қурилишни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича кўрсатма берилди.
Шунингдек, пойтахтдаги Абдулла Қодирий боғи ободонлаштирилади. Рельефдан тўғри фойдаланиб, яшил ҳудудлар кўпайтирилади. Сайр ва томоша жойлари, фавворалар, янги планетарий қурилади. Сайёҳларни жалб қилиш учун гастро-хол ташкил этилади. Бу Чорсу бозори, умуман, эски шаҳар билан янада уйғун бўлади.
Давлат раҳбари боғда шароитларни яхшилаш ва анъаналарни акс эттириш зарурлигини таъкидлади.
“Бу режалар яхши. Фақат миллий руҳ қўшиш керак. Бу ерда шаҳарнинг тарихи, халқимизнинг анъаналари акс этсин. Ҳар бир ёш тоифасидаги инсон боғда ўз жойини топа олсин”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов по строительству и благоустройству
“Дўстлик” боғи ҳам янгиланиб, аҳолини ўзига жалб этувчи масканга айлантирилади. Сайр йўлаклари, сув ҳавзалари, дам олиш жойлари таъмирланиб, ўриндиқлар ўрнатилади. Оилавий кўнгилочар маскан ва болалар ижод маркази ташкил қилинади. Ёшлар учун скейт майдончаси, дарахтлар билан уйғун авиарий ҳамда томоша чархпалаги қурилади.
Президент ташаббуси билан 2019 йилда Тошкент шаҳрида “Наврўз” боғи барпо этилган эди. Ташриф буюрувчиларга шароитларни янада кенгайтириш мақсадида бу ерда меҳмонхона, ёпиқ спорт майдончаси, ресторан, конференция зали бунёд қилиш кўзда тутилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов по строительству и благоустройству
Нурафшон ва Намангандаги “Янги Ўзбекистон” боғлари ёнида туризм марказлари ташкил қилинади. Уларда Шарқ бозори, ҳунармандчилик жойлари, амфитеатр, фаввора ва бошқа қурилмалар бўлади. Дарахтлар экилиб, яшил ҳудуд кенгайтирилади.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов по строительству и благоустройству
Давлат раҳбари лойиҳаларни сифатли қилиш, боғларда аҳоли ва туристлар учун қулай шароитларни яратиш бўйича кўрсатмалар берди.
Шавкат Мирзиёев капсулали дам олиш маскани билан танишди