20 декабрь куни соат 10:00 да Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультети биноси, 127-хонада SputnikPRO маҳорат дарси ўтказилади.
Иштирокчилар диққатни жалб қилиш ва хотирада муҳрланиш учун сарлавҳалар билан қандай ишлаш кераклигини ўрганадилар.
Спикер – "Россия сегодня" медиа гуруҳи маслаҳатчиси, “Иқтисодиёт олий мактаби” Миллий тадқиқот университети қошидаги Медиа институти директори ўринбосари Олег Дмитриев.
Манзил: Тошкент ш. Лутфий кўчаси, 8-уй.
Тадбирга +998971907178, @alisherakimbaev, a.akimbaev@sputniknews.com ушбу манзиллар орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.
Матбуот маркази продюсери Алишер Акимбаев.
Маълумот учун: SputnikPRO – Sputnik агентлиги ташаббуси билан йўлга қўйилган ОАВ соҳасидаги халқаро таълим лойиҳаси ҳисобланади. Бу журналистлар, матбуот котиблари, блогерлар ва олий ўқув юртларининг ихтисослаштирилган бўлимларининг юқори курс талабалари учун энг яхши рус ва хорижий медиа-менежерлар, экспертлар ва агентликнинг етакчи мутахассислари томонидан ноёб семинарлар, маърузалар ва маҳорат дарслари тизимидир.