МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси — видео

Иштирокчилар анъанага кўра МДҲда иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашди.
Sputnik
Москвада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Иштирокчилар анъанага кўра МДҲда иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашди.
Кун тартибига бир қатор ҳужжатларни кўриб чиқиш ва имзолаш кирди. Улар жазони ижро этиш хизматлари учун кадрлар тайёрлаш, ер ости сувларини ўрганиш, фойдаланиш, муҳофаза қилиш ва мониторинг қилиш, гуманитар ҳамкорлик, шунингдек, МДҲ органлари фаолиятини молиявий таъминлаш бўйича ҳамкорликка оид.